Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор профессионал спортчилик фаолиятини расман якунлаш арафасида турибди.
Бу ҳақда ирландиялик аралаш яккакураш устасининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
"UFC`га қайтишингдан, умуман октагонга чиқиб жанг қилишингдан маъно кўрмаяпмиз. Сенинг чиройли оиланг, ярим миллиард доллар пулинг, омадли бизнесинг бор. Икки вазн тоифасида чемпион бўлишдек орзуинг амалга ошди. Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашинг керак эмас. Соғлиғинг ва оиланг ҳақида қайғур. Ҳаётдан лаззат олиб яшашда давом эт!", - дея мухлислардан бири Макгрегорга мурожаат қилди.
"Биласанми, сен ҳақ гапни айтдинг! Раҳмат! Хайр!", - дея мурожаатга жавоб қайтарган Макгрегор.