29 апрель куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг кортежи Қуддусда йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Газета.ru хабар берди.
Журналистлар маълумотига кўра, кортеждаги машиналардан бири мотоцикл билан тўқнашган. Нетаньяхунинг ўзи жабр кўрмаган, чунки у воқеа жойидан анча узоқда бўлган машинада ўтирган.