Исроил ҳудудига дрон ҳужумлари давом этаётган бир пайтда, Исроил Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" нишонларига ҳарбий босимни кучайтиради.
Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг Телеграм-каналида эълон қилинган видеомурожаатда маълум қилди.
Исроил Бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакат Ҳизбуллоҳ билан уруш ҳолатида. Унинг таъкидлашича, Исроил кучлари сўнгги ҳафталарда шиа милициясининг 600 дан ортиқ аъзосини ўлдирган.
"Биз оёқларимизни педалдан туширмаяпмиз. Аксинча, мен босимимизни янада кучайтиришни буюрдим", деди Нетаняху.
Бош вазир Исроил "Ҳизбуллоҳ" позицияларига зарба беришда давом этишини таъкидлади. Шунингдек, у махсус ишчи гуруҳи Исроил ҳудудига учирилган дронлар масаласини ҳал қилаётганини эълон қилди.
Исроил шимолидаги аҳолига мурожаат қилиб, Нетаньяху армия уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чоралар кўришини айтди.
Шуни таъкидлаш керакки, 17 апрелдан бери Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасида сулҳ амал қилмоқда. Бироқ, икки томон вақти-вақти билан Ливан-Исроил чегараси бўйлаб чегара ҳудудларида зарбалар алмашишда давом этмоқда.