Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Исроил Мудофаа Кучларига Байрут жанубидаги Даҳия маҳалласидаги нишонларга зарба беришни буюрганини эълон қилди.
Бу ҳақда Нетаньяху ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, бу қарор "Ҳизбуллоҳ" террорчилик ташкилоти томонидан Ливанда такрорий ва давом этаётган сулҳни бузиш, шунингдек, Исроил шаҳарлари ва тинч аҳолисига қарши ҳужумлар"га жавобан қабул қилинган.
"Мен Исроил армияси ва мудофаа вазири Исраэль Кацга Байрутнинг Даҳия маҳалласидаги террористик нишонларга зарба беришни буюрдим", деди Нетаньяху.