БМТ банкротлик ёқасида турибди, чунки Қўшма Штатлар ва Хитой ташкилотга тўловларни амалга оширмаяпти. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
«АҚШ ва Хитой миллиардлаб доллар маблағни ушлаб қолгани сабабли БМТ банкротлик ёқасида турибди», — дейилади мақола муаллифларининг даъвосида.
Хусусан, Америка томонининг БМТ олдидаги кечиктирилган тўловлари миқдори 4 миллиард долларни ташкил этади. Айни вақтда, ХХР ташкилотга 455 миллион доллар миқдорида қарздор.