Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга кўра, Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Исроил армияси томонидан назоратга олинган Сурия жанубидаги ҳудудлардан чиқиш режалаштирилмаган.
Бош вазир бу баёнотни Исроил элчилари, дипломатик миссиялар раҳбарлари ва Ташқи ишлар вазирлиги юқори раҳбарияти иштирокида ўтган йиллик анжуманда билдирди. У буфер зонаси устидан назоратни сақлаб қолиш ниятини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳудуд Жебель-эш-Шайх (Ҳермон) тоғи атрофи ҳамда Исроил 1967 йилдан бери оккупация қилиб келаётган Голан тепаликлари яқинида жойлашган.
«Биз бу стратегик нуқталарни сақлаб қоламиз ва ҳимоя қиламиз», — дея таъкидлади Нетаньяху.