Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нетаньяху Германияни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади

Нетаньяху Германияни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Германия канцлери Фридрих Мерц билан телефон орқали суҳбатда Германия ҳукуматининг Исроилга қурол сотиш рухсатномаларини тўхтатиб қўйиш қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди ва бу ҳаракатни "терроризмни қўллаб-қувватлаш" деб атади.

Бу ҳақда яҳудий давлати вазирлар маҳкамаси раҳбари маълум қилди.

"Нетаньяху канцлер Мерц билан телефон орқали суҳбатлашди ва Исроилга қурол эмбаргоси жорий этиш қароридан чуқур хафа бўлганини билдирди. Исроилнинг ХАМАСга қарши адолатли урушини қўллаб-қувватлаш ўрнига, Германия Ҳолокостдан кейин яҳудий халқига энг шафқатсиз ҳужумни амалга оширган террорчилик гуруҳи, аслида Исроилга қурол эмбарго қўйиш орқали терроризмни рағбатлантирмоқда”, дейилади баёнотда.

Суҳбат чоғида Нетаньяху “Исроилнинг мақсади Ғазони босиб олиш эмас, балки уни ХАМАСдан озод қилиш ва у ерда тинч ҳукуматни шакллантириш учун шароит яратиш эканлигини” таъкидлади, дея давом этади идора.

Киритилди: 07:45 09.08.2025. Ўқилди: 1213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!