Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни кенгайтиришни маъқуллади, деб хабар бермоқда Исроилнинг Кан канали вазирлар маҳкамасидаги манбаларига таяниб.
Яман ҳутийлари томонидан Бен Гурион аеропорти яқинида ракета зарбаси уюштирилиши фонида бош вазир Бенямин Нетаняху “урушнинг кейинги босқичи”ни муҳокама қилиш учун хавфсизлик кенгаши чақирилишини эълон қилди, деб хабар беради телеканал.
❕ Шундан сўнг Исроил армияси оммавий сафарбарликни бошлади : 4-май куни кечқурун ўн минглаб заҳирадагилар жангларда қатнашиш учун чақирилди.
Бош штаб бошлиғи Эял Замир Канга армия “Ҳамаснинг барча инфратузилмасини ер усти ва ер остида йўқ қилишни” режалаштираётганини айтди.
Бу Ғазо учун нимани англатиши ҳозирча номаълум. Исроил ҳарбийларига кўра, операция Фаластин анклавининг янги ҳудудларида кенгайтирилади. Исроил аллақачон ҳудуднинг деярли 70 фоизини назорат қилади. Йнет Нетаняху ишғол зонасини кенгайтирмоқчи эканини қайд этади.
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган икки ойлик сулҳ барбод бўлгач, Исроил март ойида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади ва бир вақтнинг ўзида Ғазо блокадасини кучайтирди. Бу халқаро ҳамжамиятнинг кескин муносабатига сабаб бўлди.
🗞 Тел-Авивнинг даъво қилишича, Хамас тинч аҳолига мўлжалланган "гуманитар ёрдамни тўхтатмоқда" ва ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланмоқда. Фаластин ҳаракати барча айбловларни рад этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам Исроил версиясини тасдиқламади.
Гуманитар ташкилотлар Ғазода яқинлашиб келаётган очарчиликдан огоҳлантирмоқда, одамлар аллақачон тўйиб овқатланмасликдан нобуд бўлмоқда.
Исроил вазирлар маҳкамаси йиғилишида янги ёрдам тақсимоти режаси ҳам муҳокама қилинди, дея хабар беради Кан. Хабар қилинишича, Нетаняху ҳукумати ёрдам етказиб бериш учун БМТ ўрнига хусусий хорижий компанияларни ёллашни таклиф қилмоқда. Бу Рафаҳ минтақасида махсус яратилган зонада ташкил этилади, биринчи навбатда тинч аҳоли у ерга кўчирилиши керак.
🇺🇳 Бироқ БМТ бошчилигидаги гуманитар ташкилотлар бундай тизим халқаро меъёрларга зид ва тинч аҳолига босим воситасига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.