Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Нетаняху фаластинликларни қириб ташламоқда»

A A A
«Нетаняху фаластинликларни қириб ташламоқда»

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини кескин қоралади. Баёнотда айтилишича, Хон Юнус шаҳрида «хавфсиз ҳудуд» сифатида белгиланган ал-Маваси шаҳрида фаластинликларга қилинган ҳужум «Нетаняху ҳукуматининг фаластинликларни бутунлай қириб ташлашга қаратилган ҳаракатларидаги навбатдаги қадам»дир.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича: «Ҳамаснинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ижобий жавобига Исроил яна бир бор қон тўкишни танлагани ҳам Нетаняху ҳукуматининг доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни олдини олишга ҳаракат қилаётганининг исботидир».

❕ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни қатъий чоралар кўришга чақиради: “Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатлар ниҳоят бу ваҳшийликка «тўхта» дейишлари керак”.

Киритилди: 19:17 13.07.2024. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!