Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняҳу армияга Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига “шиддатли ҳужум қилиш”ни буюрди

Нетаняҳу армияга Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига “шиддатли ҳужум қилиш”ни буюрди

Трамп Исроил ва Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режими яна уч ҳафтага узайтирилишини эълон қилса-да, Нетаняҳу сулҳдан атиги икки кун ўтиб, ҳужумга киришни буюрди, деб хабар бермоқда BBC.

Бунга “Ҳизбуллоҳ” томонидан “ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши” сабаб бўлгани айтилмоқда. Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) гуруҳ Исроил шимолига ва Ливан жанубида жойлашган Исроил бўлинмаларига ракета ва дронлар учиргани маълум қилинган.

Нетаняҳунинг кўрсатмасидан кейин Исроил армияси Луванга янги зарбалар йўллади. Ушбу ҳужумлар оқибатида жамида олти киши ҳалок бўлди. Жумладан, Набатия шаҳрида юк машинаси ва мотоциклга берилган зарбаларда тўрт киши қурбон бўлди. Бинт-Жубайл шаҳрида эса икки киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражадаги жароҳатлар олди.

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Набатиядаги ҳужумларга жавобан Ливан жанубидаги Исроил армияси техникасини нишонга олганини билдирди. Бу каби тўқнашувлар АҚШ президенти Доналд Трамп 23 апрел куни эълон қилган уч ҳафталик сулҳ амалда ишламаётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!