Нашр маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп билан Теҳрон ўз ядровий дастурини қайта тиклаган тақдирда Эронга қарши тезкор ҳаракатларни мувофиқлаштириш механизмини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
"Исроил Вашингтондан Ливанга нисбатан амалда бўлган шунга ўхшаш мандатни олишни хоҳламоқда, бу мандат асосида АҚШ шубҳали ядровий фаолият билан боғлиқ объектларга зарба беришга розилик берган эди", деб ёзади газета.
Бундан ташқари, Тел-Авив Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани учун унга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этилиши тарафдори ҳисобланади.