Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Nestlе Қирғизистондан ҳам болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олди

Nestlе Қирғизистондан ҳам  болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олди

“Nestlе Россия” хом ашё таркибида токсинлар бўлиши хавфи туфайли Қирғизистондаги чакана савдо тармоғидан болалар овқатининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти маълум қилди.

Nestlе болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг расмий дистрибьютори «Forester» МЧЖ маълумотларига кўра, қайтариб олиш маълум саналарда ишлаб чиқарилган NAN 1 OPTIPRO, NAN OPTIPRO 2, NAN EXPERTPRO, NAN 2 Optipro, PRENAN, NAN LACTOSE FREE савдо брендлари остида ишлаб чиқарилган қуруқ тез тайёрланадиган сут, ферментланган сут ва лактозасиз аралашмаларга тегишли.

Ушбу маҳсулотларни чақириб олиш хом ашё таркибида цереулид токсини (арахидон кислотаси) бўлиши мумкинлиги сабабли эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 23:07 08.01.2026. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!