Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Непалдаги оммавий норозиликлардан сўнг президент истеъфога чиқди

Непалдаги оммавий норозиликлардан сўнг президент истеъфога чиқди

26 та ижтимоий тармоқнинг блокланиши ортидан кенг кўламли намойишлар қўролли тўқнашувларга айланди, 22 киши ҳалок бўлди.

Непал ҳукуматининг Instagram, Facebook, YouTube ва X каби 26 та ижтимоий тармоқни блоклаш қарори мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

8-сентябрдан бошланган намойишлар қисқа вақт ичида қўролли тўқнашувларга айланиб кетди. Парламент биноси ёқиб юборилди, президент саройи қўршав олинди. Натижада бош вазир истеъфога чиқди, давлат раҳбари эса шаҳардан эвакуация қилинди.

India Today манбасига кўра, тўқнашувлар давомида 22 киши ҳалок бўлган, бир неча юз нафар фуқаро яраланган.

Ўзбекистоннинг Непалдаги элчихонаси ватандошларимизга оммавий тўпланиш жойларидан узоқ юриш, намойишларда қатнашмаслик ва маҳаллий қоидаларга қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Нью-Делисидаги элчихонасига +91 94994 85962 рақами орқали (Telegram ва WhatsApp) мурожаат қилиш мумкин.

Киритилди: 13:18 10.09.2025. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!