Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Непалдаги норозиликлар 900 нафар маҳбусларнинг қамоқхонадан оммавий қочиб кетишига олиб келди

A A A
Непалдаги норозиликлар 900 нафар маҳбусларнинг қамоқхонадан оммавий қочиб кетишига олиб келди

Непалда давом этаётган намойишлар фонида 900 га яқин маҳбус қамоқдан қочиб кетди.

Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Похра шаҳрида намойишчилар маҳаллий қамоқхонага бостириб кириб, полицияни чекинишга мажбур қилган.

Катмандуда намойишчилар Наху қамоқхонаси биносининг бир қисмини ёқиб юборган, барча маҳбуслар озод қилинган. Уларнинг орасида собиқ ички ишлар вазири Рави Ламичҳане ҳам бор эди, уни тарафдорлари уйига кузатиб қўйишди.

Бу икки шаҳарда вазият кескинлигича қолмоқда, расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Эслатиб ўтамиз, Непалда тартибсизликлар ва зўравон намойишлар бўлиб ўтмоқда, улар давомида камида 22 киши ҳалок бўлди, яна юзлаб одамлар яраланди. Хавфсизлик кучлари Федерал парламент биноси яқинидаги намойишчиларга қарата ўт очди. Кейинроқ намойишчилар ҳукуматнинг муҳим иншоотлари, жумладан парламент биноси ва Шитал Нивасдаги президент қароргоҳига бостириб киришди. Шунингдек, Непалнинг собиқ бош вазири Жаланат Хоналнинг рафиқаси Ражялакшми Читракар намойишчилар уйларига ҳужум қилганидан сўнг вафот этгани маълум қилинган. Намойишчилар мамлакатдаги вазиятни ўз назоратига олганини даъво қилмоқда, бироқ Непал расмийлари бу маълумотни рад этмоқда.

Киритилди: 08:45 10.09.2025. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!