Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Непалдаги ҳукумат қароргоҳи ҳисобланган сарой ёқиб юборилди

Непалдаги ҳукумат қароргоҳи ҳисобланган сарой ёқиб юборилди

Бу ҳақда India Today хабар бермоқда.

Хабар берилишича, сарой бутунлай олов ичида қолган, уни ҳатто ўчиришга ҳам уринишмаяпти. Бинода Непалнинг асосий бошқарма ва муассасалари, жумладан бош вазир идораси жойлашган эди.

"Бундан ташқари, Непалнинг Ҳиндистон билан чегара ҳудудларида ҳам намойишлар бошланди. Ҳиндистон икки давлат чегарасидаги барча ўтиш пунктларини ёпди ва чегарада назоратни кучайтирди", дея ёзмоқда нашр.

Непал армияси мамлакатда оммавий тартибсизликлар тўхтатилмаса, вазиятга аралашиш билан таҳдид қилди.

Киритилди: 22:38 09.09.2025. Ўқилди: 1227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!