Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нэнси Пелоси ўрнига янги номзодни сайланди

Нэнси Пелоси ўрнига янги номзодни сайланди

Нью-Йорк штати вакили Ҳаким Жеффрис АҚШ Конгресси қуйи палатасида демократлар фракцияси раҳбари қилиб сайланди. Бу лавозимда у 82 ёшли Нэнси Пелоси ўрнини эгаллади.

CNN хабарига кўра, партия ичидаги овоз бериш жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Жеффрис АҚШ Конгресси палаталаридан бирида партия фракцияси раҳбари лавозимига сайланган биринчи қора танли инсон бўлди.

У январ ойидан бошлаб, оралиқ сайловларда АҚШ қонун чиқарувчи органи қуйи палатасида кўпчиликни йўқотган демократлар раҳбари сифатида ўз вазифасини бажаришга киришади.

Аввалроқ, Пелоси АҚШ парламенти қуйи палатасидаги Демократик партия фракцияси раҳбари лавозимидан бош тортгани, аммо бу лавозимда кимни қўллаб-қувватлашини айтмагани маълум бўлган эди.

Қайд этилишича, Демократик партиянинг турли вакиллари Пелосининг ўрнига қора танли сиёсатчи сайланишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилган. Хусусан, Вакиллар палатасида кўпчилик демократлар етакчиси Стен Ҳойер аллақачон Жеффрис номзодини маъқуллаган.

Киритилди: 23:47 30.11.2022. Ўқилди: 3159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!