Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Немис журналисти Путинни мақтаб фейк аккаунт очгач, унга Россия агентлари топшириқ бера бошлаган

Немис журналисти Путинни мақтаб фейк аккаунт очгач, унга Россия агентлари топшириқ бера бошлаган



Германиялик журналист Ангелике Герай Россиянинг Германиядаги яширин таъсир тармоқларини ўрганиш учун ижтимоий тармоқларда “Катя” номи билан фейк аккаунт очган. У ўзини россияпараст инфлюенсер сифатида кўрсатиб, Путинни мақтаган ва Россия байроғи билан видеолар жойлаган.

RTL суриштирувига кўра, кўп ўтмай “Катя” билан Россияга алоқадор агентлар боғланиб, турли топшириқлар таклиф қилган. Дастлаб суратга олиш, SIM-карта олиш ёки почта қабул қилиш каби оддий вазифалар берилган, кейин эса жиддийроқ топшириқлар ҳам пайдо бўлган. Тўловлар биткоин орқали амалга оширилгани айтилмоқда.

Журналист, шунингдек, Германиядаги россияпараст доира вакиллари билан ҳам алоқа ўрнатган. Улардан бири билан суҳбатда Россия махсус хизматлари билан алоқалар борлигига ишора қилинган.

RTL’га кўра, “Катя” фейк шахс экани очиқланганидан кейин журналистга таҳдидли овозли хабар ҳам келган.
Суриштирув Германияда Россияга боғлиқ деб қаралаётган дезинформация ва қўпорувчилик хавотирлари кучайган бир пайтда эълон қилинди.

Киритилди: 19:57 14.09.2026. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!