Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нега айнан Аляска?

Нега айнан Аляска?

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни учрашув учун айнан Аляскага таклиф қилди. Бу қарорнинг ортидаги сабаблар ҳақида BILD нашри журналисти Мариус Кирмайер таҳлил берди:

Аляскадаги энг йирик шаҳар — Анкоридж — Москвадан 7 000 км, Вашингтондан эса 5 500 км масофада жойлашган. Бу уни АҚШ ва Россия пойтахтларига нисбатан яқинроқ жойлашган альтернативага айлантиради. Бундан ташқари, у Берингов проливига яқин бўлиб, Россия ва АҚШни ажратиб турувчи стратегик нуқта ҳисобланади.

Трамп учун Аляска — «ўз уйида» халқаро сиёсий таъсирга эга учрашув ўтказиш имкони.

Аляска аҳоли кам бўлган ҳудуд. Йирик мегаполислар йўқ, бу эса потенциал норозилик намойишлари ва хавф-хатарларни камайтиради. Ҳудудда керакли ҳарбий ва хавфсизлик инфратузилмаси мавжуд бўлиб, катта назоратни таъминлаш мумкин.

АҚШ ва шу жумладан Аляска — Гаагадаги Халқаро жиноий суд (МУС) таркибига кирмайди. Демак, Аляскада Путинга нисбатан Халқаро суд чиқарган қамоққа олиш буйруғи амал қилмайди. Бу эса учрашувни юридик муаммоларсиз ўтказиш имконини беради.

Киритилди: 14:45 10.08.2025. Ўқилди: 2712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!