Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Нефтчи" ва "Пахтакор" бугун Элит ОЧЛдаги навбатдаги ўйинларини ўтказади

"Нефтчи" ва "Пахтакор" бугун Элит ОЧЛдаги навбатдаги ўйинларини ўтказади

Бугун, 26 октябрь куни ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумида 3-тур учрашувларига старт берилади. Дастлабки ўйин кунида Ғарб минтақасида бешта баҳс ўтказилади.

Ўзбекистоннинг икки вакили — "Нефтчи" ва "Пахтакор" ҳам бугун майдонга тушади.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси эса Ироқда "Ал-Қува Ал-Жавия" клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 26 октябрдан 27 октябрга ўтар кечаси соат 23:15 да старт олади.

Шунингдек, кун давомида "Ал-Айн" – "Трактор", "Ал-Аҳли" – "Ал-Ғарафа" ҳамда "Ал-Қодисия" – "Ал-Садд" учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Элит ОЧЛ. 3-тур

26 октябрь, душанба

18:45. "Нефтчи" – "Ал-Иттиҳод"

21:00. "Ал-Айн" – "Трактор"

21:00. "Ал-Аҳли" – "Ал-Ғарафа"

23:15. "Ал-Қува Ал-Жавия" – "Пахтакор"

23:15. "Ал-Қодисия" – "Ас-Садд"

Барча вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 26 октябрга белгиланган "Ан-Насср" – "Ал-Васл" учрашуви ОФК қарори билан номаълум муддатга қолдирилган. Баҳснинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади.

Киритилди: Бугун 12:04. Ўқилди: 129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!