Италиялик карабинерлар Калабрия мафияси “Ндрангета”га қарши кенг кўламли операция ўтказди – Рим, Милан, Турин ва бошқа шаҳарларда 97 киши қўлга олинди.
Улар наркотик моддалар савдоси, товламачилик, одам ўғирлаш ва ноқонуний қурол сақлашда гумон қилинмоқда.
Терговчиларнинг фикрича, пул ювишда ишлатилган икки компаниянинг – умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаларидаги активлари ҳам музлатилган.
"Ндрангета" Европадаги энг нуфузли мафия тузилмаси бўлиб, Жанубий Америкадан кокаин етказиб беришнинг асосий каналларини назорат қилади. Унинг таъсири узоқ вақтдан бери Калабрия чегараларидан ташқарига чиқди.