Трамп билан Маскдан кўра узоқроқ вақтдан бери биргаликда ишлаб келаётган одамларнинг фикрича, сайловдан кейин деярли доимо сайланган президентнинг қароргоҳида бўлиб келган бизнесмен тобора ҳаддидан ошмоқда.
"У ўзини президент билан бир хил мавқедаги шахс каби тутади ва бу ҳақда ҳамма билишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди", — дея ҳолатга изоҳ берди телеканал суҳбатдошлари.
NBC манбаларига кўра, Маск куннинг исталган вақтида Мар-а-Лагодаги қароргоҳда пайдо бўлади, Трамп билан бирга ўтириб, унинг қўнғироқлари ва учрашувларига қўшилади.
Яна бир манбанинг таъкидлашича, Маск "ҳамма масалада ўз фикрига эга" ва буни шу қадар қатъият билан баҳам кўрадики, бу нарса Трампнинг атрофидагиларни безовта қила бошлади.