Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги браконерларнинг экология ходимига куч ишлатгани бўйича маълумот
Навоий вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Қизилтепа тумани ИИБ томонидан ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилиб, видеодаги фуқароларнинг шахси аниқланган. Улар ИИБга олиб келинган.
Суриштирув давомида Бухоро вилоятидан келган 5 нафар фуқаро “Тўдакўл” сув ҳавзаси ҳудудига ов қилиш учун кирган ва шу ерда хизмат вазифасини бажараётган экология бошқармаси ходими И.Х.нинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга нисбатан куч ишлатган.
Автомашина юкхонаси кўздан кечирилганда 1 та ёввойи қуён, 2 та ёввойи ўрдак, сақлаш учун рухсатномаси мавжуд 4 та ов қуроли топилган.
Ҳозирда Қизилтепа тумани ИИБ томонидан барча зарур экспертизалар тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.