Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда болалар ўйнайдиган "батут" қаттиқ шамолда учиб кетди

Навоийда болалар ўйнайдиган "батут" қаттиқ шамолда учиб кетди

Кеча Навоий вилояти Нурота тумани Чашма зиёратгоҳи яқинида Батут шамолда учиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Нурота тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 14:47 атрофида Нурота тумани “Шахристон” МФЙ жойлашган “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасида ҳудудида ўрнатилган тадбиркорга тегишли бўлган болалар маданий ҳордиқ чиқашириши учун мўлжалланган “Батут” қисқа шамол натижасида ўз жойидан кўчиб автотранспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган автомобиль йўлига кўчиб тушган.

Содир бўлган ходиса натижасида бир дона тунги ёритгич устуни шикастланган, фуқаролар ва ёш болаларга тан жароҳати етмаган ва автотранспорт воситалари зарарланмаган.

Киритилди: 10:10 28.04.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!