Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

Навоийда боғча болаларига яроқсиз гўшт берилаётгани аниқланди

Навоий вилояти Нурота туманидаги айрим мактабгача таълим муассасаларида гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди.

Билдирилишича, тумандаги умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиши ташкил этилишининг ҳолати жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган. Мазкур тадбир давомида мактаб ва боғчаларда таълим сифати, моддий-техник база, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, овқатланиш сифати ва бошқа муҳим масалалар атрофлича таҳлил қилинган.

Ўрганишлар натижасида, айрим мактабгача таълим муассасаларида болалар учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани аниқланган. Хусусан, айрим ташкилотларда гўшт маҳсулотларининг 4/1 қисми яроқсиз ҳолатда экани қайд этилган.

“Ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли ташкилотларга расман маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.

Киритилди: 16:42 24.03.2025. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!