Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди

Навоий вилояти Кармана туманидаги 15-мактаб ўқувчиси фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига таяниб “Дарё” маълумот берди.

Унга кўра, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ўтказилмоқда. Шунингдек, мактаб директори она бўлган ўқувчига айрим фанлардан дарсга иштирок этмаса ҳам баҳо қўйиб боргани айтилган эди. Вазирлик айрим фанлардан ўқитувчиларнинг дарсга иштирок этмаган ўқувчига баҳо қўйиб боргани ҳақидаги важлар айни вақтда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ўрганилаётганини таъкидлади.

Киритилди: 18:10 04.03.2025. Ўқилди: 3252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!