Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Навоий жавҳари - Марказий Осиёда ягона тарихий масжид ҳақида

Навоий жавҳари - Марказий Осиёда ягона тарихий масжид ҳақида

Айни дамда Туризм қўмитаси, қўмитанинг Навоий вилояти бошқармаси ва Навоий вилояти ҳокимияти ҳамкорлигида маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари учун Навоий вилоятига пресс-тур уюштирилмоқда.

Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари дастлаб Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи билан танишишди.

Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи (XI аср) Карманадан 40-45 км шимолий-ғарбда жойлашган. “Деҳгарон” форсча сўз бўлиб, «Қозон қуювчи», «Қозон устаси» деган маънони билдиради.

Деҳгарон масжидининг ўзига хос жиҳати, ундаги 4 та устун бошқа масжидларда учрамайди.

“Ибодатхонанинг 9 та гумбази ана шу тўрт устунга жойланган ва соябонга ўхшатиб қурилган. Ўнгда, чапда, ўртада ва орқада нақшлар ўрнига ғиштли токчалар бўлган. Бу токчаларда зардуштлар илоҳлари жойлаштирилган, - деди Навоий вилояти Сармишсой музейи илмий ходими Рамазон Эгамов. - Бухоро амири Музаффархон даврида ибодатхона санъат асари сифатида эътироф этилган ва масжидга айлантирилган. Зардуштийлик ўрнини ислом дини муҳити эгаллаган”.

Рамазон Эгамовнинг айтишича, бундай масжид тарихийлиги билан нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам ягона.

Масжиднинг яна бир ўзига хос жиҳати, ўз даврида намликни қочириш, керакли шовқинни янада жаранглатиб бериш учун хумлар кўмиб қўйилган.

Мавлоно Ориф «Ҳазора» қишлоғида туғилиб ўтган халифалардан бири бўлиб, ёшлигидан исломга бўлган буюк эътиқоди туфайли Қуръони Каримни ёд олган. У киши ХIV асрда 1320-1380 йиллар оралиғида яшаб ўтган, етук пир ва дин пешвоси, руҳий мўъжизалар, кароматлар, башоратлар кўрсатиш қобилиятига, Ҳазрати Баҳовуддин Нақшбандга тенг келадиган пир бўлиб, у кишида ваҳийлик сифатлари мужассам бўлган.

Киритилди: Бугун 15:53. Ўқилди: 872 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!