Нашр адлия майори Александр Варапаев томонидан имзоланган жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорнинг икки версиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Биринчи ҳужжатда ёзилишича, 2024 йил 16 февралда Алексей Навалний жазони ўташ муассасаси ҳовлисидаги сайр вақтида тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилган ва бу ҳақда назоратчиларга хабар берган. Кейин Навалний ерга ётган ва қорин соҳасидаги ўткир оғриқ ҳамда кўнгил айнишидан шикоят қилган. У кўп ўтмай ҳушини йўқотган.
Қорин оғриғи ва кўнгил айниши ҳақидаги сўзлар худди шу ҳужжатнинг сўнгги версиясида йўқ. “Мусодара қилинган ашёлар” инвентарига экспертиза учун тақдим этилган “қусуқ намуналари” ҳам киритилган, аммо на экспертиза жараёни ҳақида, на қусиш ҳақида расман хабар берилмаган.
Сиёсатчининг беваси Юлия Навалная аввалроқ "у ўлими олдидан қорин соҳасидаги ўткир оғриқлардан шикоят қилгани"ни айтган эди.
"2020 йилда “Новичок”дан заҳарланган Навалнийни Омск касалхонасида даволаган шифокор Александр Полупаннинг сўзларига кўра, ҳужжатларда қайд этилган аломатлар сиёсатчи яна заҳарланган бўлиши мумкинлигини кўрсатиши мумкин. Бу версияни расмийлар узоқ вақт давомида жасадни топширмагани ва биоматериалларни муқобил экспертизадан ўтказишга рухсат бермагани ҳам тасдиқлайди", деб ёзади The Insider.