Анқарада бўлиб ўтган НАТОнинг 36-саммити якунида қабул қилинган декларацияга кўра, альянсга аъзо давлатлар 2026 йил давомида Украинага камида 70 миллиард долларлик ҳарбий техника ва тайёргарлик ёрдамини тақдим этишга ваъда берди.
Ҳужжатда таъкидланишича, 2027 йилда ҳам Украинага ажратиладиган ҳарбий ёрдам ҳажми шу даражадан кам бўлмаслиги кутилмоқда.
Декларацияда, шунингдек, НАТО давлатлари Альянс Низомининг 5-моддасига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Унда «битта аъзога қилинган ҳужум барчага қилинган ҳужум ҳисобланади», дея қайд этилган.
Шу билан бирга, НАТО мамлакатлари сунъий интеллект технологияларини мудофаа тизимларига жорий этиш, қўшма ҳарбий ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва Европа ҳамда Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш бўйича келишувга эришди.
Декларацияда, шунингдек, Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклиги таъкидланиб, Теҳрон Ҳурмуз бўғозида халқаро кемалар ҳаракати эркинлигини ҳурмат қилишга чақирилди.
НАТО иштирокчи давлатлари саммитга мезбонлик қилган Туркияга миннатдорлик билдирди.