Шимолий Атлантика альянси (НАТО) қўмондонлиги Россия билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашув юз бериши мумкинлигини инобатга олиб, Болтиқбўйи давлатларининг ҳаво мудофаасини кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда Канаданинг CBC телерадиокомпанияси ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрда таъкидланишича, НАТОнинг "ҳаво қалқони"дан фойдаланган ҳолда юқори баландликларда ҳаво ҳудудини ҳимоялашга қаратилган ҳаракатларини одатий ҳарбий машғулотлар сифатида баҳолаб бўлмайди.