"НАТО Россиянинг таҳдидларидан қўрқмайди ва Киевни кучли қўллаб-қувватлашда давом этади", деди альянс бош котиби Марк Рютте Германиянинг Висбаден шаҳрида Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича бош мувофиқлаштириш маркази жойлашган базага биринчи ташрифи чоғида.
"Биз Россия президенти Владимир Путин мақсадларига эришмаслиги ва Украина ғалаба қозониши учун қўлимиздан келган ҳамма ёрдамни беришда давом этамиз", дея қўшимча қилди у.
Гессеннинг маъмурий маркази Висбадендаги “NATO Security Assistance and Training for Ukraine” деб номланган мажмуа Ғарбнинг Киевга ҳарбий ёрдамини мувофиқлаштиришни босқичма-босқич ўз зиммасига олиши режалаштирилган.
Марказнинг умумий сони тахминан 700 кишидан иборат бўлиши кутилмоқда.