НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 18-21 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради ва Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этади.
Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси матбуот хизмати баёнотида айтилади.
Хабар қилинишича, Бош котиб дунё етакчилари ва юқори мартабали амалдорлар билан ҳам учрашувлар ўтказишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Столтенберг 21 сентябрь куни Халқаро алоқалар кенгашидаги муҳокамада иштирок этади. У, шунингдек, Давлат котиби Энтони Блинкен мезбонлик қиладиган Трансатлантик кечки овқатда ҳам иштирок этади.