Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Насриддин Афанди латифалари»ни ЮНЕСКО маданий бойлиги рўйхатига киритиш таклиф қилинди

A A A
«Насриддин Афанди латифалари»ни ЮНЕСКО маданий бойлиги рўйхатига киритиш таклиф қилинди

«Насриддин Афанди латифалари»ни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Маданият вазирлигига таяниб «Asia-Plus» хабар берди.

Қайд этилишича, бу Тожикистоннинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Туркия билан ҳамкорликдаги ташаббусидир.

ЮНЕСКО учун тегишли ҳужжатлар Тожикистон Маданият ва ахборот илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан Тожикистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланган.

Насриддин Афанди ёки «Хўжа Насриддин» XIII асрдан буён Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказорти ва Болқонда тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги ҳажвий персонаждир.

Унинг мавжуд бўлгани ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тарихчилар ва йилномачиларда Насриддин Афандининг келиб чиқиши борасида бир нечта тахминлар мавжуд. Улардан бирига кўра, Насриддин Афандининг ватани Бухоро дейилса, бошқасида у Хитойда туғилгани айтилади. Аммо буларнинг барчаси айрим мамлакатларда унинг шарафига ёдгорлик ўрнатилишига халақит бермади.

Киритилди: 10:58 10.07.2020. Ўқилди: 3770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!