Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

NASAнинг Коинот тадқиқотлари институти бош қароргоҳини йўқотади

NASAнинг Коинот тадқиқотлари институти бош қароргоҳини йўқотади

АҚШ Миллий Аеронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) Годдард номидаги космик тадқиқотлар институти 50 йилдан ортиқ вақт давомида жойлашган бинонинг ижара шартномасини бекор қилишга қарор қилди.

Бу ҳақда агентлик матбуот котиби Бетани Стивенс хабар берди.

NASA АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан федерал лизинг дастурларини кўриб чиқиш муносабати билан бинони тарк этишга қарор қилди.

Институт ходимлари май ойининг охиригача бинони тарк этишлари керак. Аниқлик киритилишича, бу ишни тўлиқ тўхтатиш эмас, чунки ходимлар масофадан туриб ишлашда давом этадилар.

NASA Годдард Коинот тадқиқотлари институти 1961 йилда ташкил этилган. Космик парвозлар маркази таркибига киради. Унинг тадқиқот дастурлари табиий ва антропоген бузилишларнинг атроф-муҳитга таъсири ва Ернинг яшашга яроқлилигига қаратилган.

Киритилди: 09:00 25.04.2025. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!