Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Насафий муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

Насафий муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди

«Насафий» тахаллуси билан ижод қилаётган қўшиқчи Азизиддин Акмалов Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиғини унинг рухсатисиз куйлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти «Насафий» номи билан ижод қилаётган қўшиқчи Азизиддин Акмалов Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги «Қора кўзли санамжон» номли қўшиқ ва шеърини муаллифнинг розилигисиз, асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштирган ҳолда моддий манфаат кўриб келгани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилган.

Агентлик матбуот хизмати ходими Дилфуза Исмоилованинг хабар беришича, агентлик мазкур ҳолат юзасидан ўз ваколати доирасида Маъмурий судга маълумотнома киритганди.

«Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган, деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 669 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган», – дейилади Исмоилованинг хабарида.

Агентлик матбуот хизмати ходимининг қўшимча қилишича, хорижий давлатларнинг қўшиқчилари орасида ҳам бу каби ҳолатлар учраб туради ва уларга нисбатан катта жарима қўлланилади.

«Британиялик қўшиқчи George Harrison’нинг қўшиқ куйида «The Chiffons» гуруҳининг қўшиғидаги куй билан ўхшашлик бўлган. Натижада Harrison суд қарори билан 587 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган», – дея қўшимча қилган Дилфуза Исмоилова.

Киритилди: 15:58 11.01.2021. Ўқилди: 5898 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!