Қаршининг "Насаф" жамоаси таркибига 2023 йилда келиб қўшилган ва совринларни ютишда ёрдам берган грузиялик тажрибали ярим ҳимоячи Жамбули Жигаури жамоани тарк этди.
"Футболчига самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз. Футболчининг кейинги фаолиятида омад тилаймиз" - дейилади қаршиликларнинг расмий баёнотида.