Уэбб телескопи ёрдамида супер Юпитер аниқланди ва у супер орбитага эга.
Сайёранинг диаметри Юпитер билан бир хил, аммо массаси олти баравар катта. Унинг атмосфераси ҳам Юпитердаги каби водородга бой.
Битта катта фарқ: бу сайёрага ўз юлдузи атрофида айланиш учун бир асрдан кўпроқ вақт керак бўлади, эҳтимол 250 йил. Унинг ўз юлдузигача бўлган масофа Ердан Қуёшгача бўлган масофадан 15 баравар катта.
Олимлар узоқ вақтдан бери бу юлдуздан 12 ёруғлик йили узоқликдаги катта сайёра айланиб юрганига шубҳа қилишган.
Сайёра ва юлдуз 3,5 миллиард ёшда, бизнинг қуёш системамиздан 1 миллиард йил ёшроқ дея тахмин қилинмоқда.