Агар АҚШ космик соҳасида катта ўзгаришлар қилмаса, Ой учун пойгада Хитойга ютқазиб қўяди.
Бу ҳақда NASA администратори Джаред Айзекман ушбу баҳони АҚШ Сенатининг Маблағларни тақсимлаш қўмитаси тингловида берган.
Хитойнинг космик тадқиқотлардаги ютуқларини эслаб, Джаред Айзекман энди Хитойни АҚШга тенгдош рақобатчи деб ҳисобламаслигини айтди.
"Улар бизга етиб олишга яқинлашмоқда. Улар ақл бовар қилмайдиган тезликда ривожланмоқда. Менимча, олти ой олдин бу ҳақда билган барча нарсаларимиз аллақачон эскирган: бу вақт ичида улар икки авлодни олдинга сурдилар.
NASA ўзгариши, ягона ёндашувни ишлаб чиқиши, асосий компетенцияларни ва "мушак хотираси" деб аталадиган нарсани тиклаши керак. Космосда биз билан рақобатлаша оладиган геосиёсий рақибимиз бўлмаган ўн йилликларда биз барчани хурсанд қилишга ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо агар биз ҳозир шундай йўл тутишда давом эцак, ҳеч ким хурсанд бўлмайди, чунки биздан олдин Ойга тайконавтларнинг қўнганини кўрамиз", деди у.