"Наполи" ўз майдонида А Серия 38-тури доирасида "Кальяри"ни мағлуб этди - 2:0. Голларга Скотт Мактоминей ва Ромелу Лукаку муаллифлик қилди.
Параллел кечган ўйинда "Интер" сафарда "Комо"ни мағлуб этди - 2:0.
Голларга Стефан де Врей ва Хоакин Корреа муаллифлик қилди.
"Наполи" очколарини 82 тага етказиб, Италия чемпионига айланди. Антонио Конте жамоаси "Интер"ни 1 очкога ортда қолдирди. Учинчи ўринни "Аталанта" (74) эгаллади.
"Наполи" ўз тарихида тўртинчи марта ва сўнгги уч йил ичида иккинчи марта Италия чемпионлигини қўлга киритди.