Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Намангандаги паркда 18 ёшли қутқарувчи қиз ҳалок бўлди

Намангандаги паркда 18 ёшли қутқарувчи қиз ҳалок бўлди

Намангандаги кўнгилочар истироҳат боғида 18 ёшли қиз аттракционда олган тан жароҳати туфайли вафот этди.

Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 30 сентябрь куни соат 15:40 ларда содир бўлган. Истироҳат боғида қурилиши тўлиқ битказилмаган «Spin block» аттракционида тест синови ўтказилаётган бўлган. Элья Халикова синов тариқасида ҳаракатлантирилаётган аттракционга рухсатсиз чиқиб олган.

Сўнг ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида ушбу аттракционнинг темир труба қисмига урилиши натижасида олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатларида Элья Халикова «Наманган Истиқлол боғи» МЧЖга қарашли бўлган кўнгилочар боғида 2019 йилнинг 1 августидан бери қутқарувчи вазифасида ишлаб келганлиги ва унинг асосий иш жойи кўнгилочар боғда жойлашган «аква парк» сув ҳавзасида бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:41 02.10.2019. Ўқилди: 4609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!