Бугун 20 октябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Намангандаги «газ-заправка»да юк машинаси ёниб кетди

Намангандаги «газ-заправка»да юк машинаси ёниб кетди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ёнғин-қутқарув хизматига 12 сентябрь, пайшанба куни соат 07:43 да «Чусткўприк» МФЙда жойлашган «Исоқхон Ибрат метангаз» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси ҳудудида Hyundai porter юк машинасида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 07:51 да етиб борган ва ёнғин соат 08:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса оқибатида Hyundai porter юк машинасининг салони ва шиналари ёниб зарарланган.

Ёнғинга автомобилга сиқилган газни тўлдиргандан сўнг газ шланги узилмасдан автомобилнинг ҳаракатланиб кетиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 06:20 13.09.2019. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!