Бугун Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да Республикадан ташриф буюрган медиа соҳасининг таниқли вакиллари – экспертлар иштирокида “Медиа ҳафталик”ка старт берилди.
Ҳафталикнинг расмий очилишидан сўнг медиа вакиллари йўналишига қараб, 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўқув машғуотлари бошланди.
Машғулотлар тажрибали мутахассислар ва медиа экспертлар томонидан олиб борилмоқда. Унда сунъий интеллект ва медиа Фактчекинг, медиахавфсизлик, Контент стратегияси, Мобилография ва визуал сторителлинг, Аудитория билан ишлаш сирлари, SMM ва замонавий медиа трендлар, Реал кейслар ва тажриба алмашувига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, очиқ мулоқот шаклидаги суҳбатлар давомида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур хафталик 22 май кунига қадар давом этади.