“Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси ҳамда “Ҳудудгаз Наманган” ГТФ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида, Наманган туманида фуқаро "А.И."га тегишли нонвойхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 473 миллион сўм миқдорида иқтисодий зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.