Кеча, 3 сентябрь куни соат 16:55 да Наманган вилоятида 25 метр кубли сиғим ичига тушган 3 нафар фуқаро тозалаш ва бўяш вақтида ҳушсиз ҳолга келиб қолганлиги ҳақида ФВБга хабар қилинган. Бу ҳақда вилоят ФВБ бошқармаси хабар бермоқда.
Хабарга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқаролар қутқариб олинган ва тиббиёт ходимлари билан биргаликда биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.