Ўзэнергоинспекция Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чуст туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х. Н. га қарашли хонадонда 2 дона майнинг қурилмасини трансформаторга тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 653 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.