78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.
Фаластинликлар 1948 йил 15 майда Исроил давлатининг ташкил топиши ва шу жараёнда юз минглаб одамларнинг ўз ерларидан ҳайдалишини «Накба» — «Буюк фожеа» деб атайди.
Фаластин жамияти учун «Накба» якунланган тарихий воқеа эмас, балки ҳануз давом этаётган жараён сифатида баҳоланади. 1948 йилда қишлоқларидан қувиб чиқарилган одамларнинг набиралари бугун Ғазо секторидаги чатирларда яшаш учун курашмоқда, Ғарбий соҳилда эса ерларни мусодара қилиш бўйича янги қарорларга дуч келмоқда.
Сўнгги 2,5 йил ичида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони «Накба»дан буён ўтган 78 йиллик умумий йўқотишлардан ҳам ошиб кетгани қайд этилмоқда.