Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наҳотки?! Аёллар болалари "детдом"да бутунлай қолиши учун ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишмоқда

Наҳотки?! Аёллар болалари "детдом"да бутунлай қолиши учун ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ажрашишлар сони кўплиги ва шу сабабдан ҳам кўплаб болалар тирик етим бўлиб қолаётганини таъкидлади. Хусусан, ўтган йили фуқаролик судларида 11153та никоҳ бекор қилинганини ҳам айтиб ўтди. 

Шунингдек у меҳрибонлик уйларидаги ҳолатга тўхталиб ўтди.

«...Вилоятлардаги сайёр қабуллардан вақт орттириб, бир неча Меҳрибонлик уйларида бўлдик. Шароитларига гап бўлиши мумкинмас. Бироқ у ердаги аксарият тарбияланувчиларнинг ота-онаси бор. Аммо ажрашган. Тартибга кўра, ота-онаси бор болалар Меҳрибонлик уйларида бир йил қолиши мумкин, холос. Фарзанди Меҳрибонлик уйининг «тўлақонли тарбияланувчиси»га айланиши учун айрим оналар нима қилишмоқда денг? Суд орқали ўзларини оналик ҳуқуқидан маҳрум этишмоқда! Чунки, собиқ эрдан нажот йўқ, онанинг маишати танг. Бирдан бир чора — фарзандини «детдом»га топшириш. Ўзини оналик ҳуқуқидан маҳрум этволса, боласи Меҳрибонлик уйида бемалол юраверади... Бундайларни кўриб, «дод» деворгинг келади, рости!», - деди Х. Ёдгоров.

Киритилди: 11:56 13.08.2019. Ўқилди: 1698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!