Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"МЮ" футболчиси Саудия клубидан тушган таклифга рад жавоб берди

"МЮ" футболчиси Саудия клубидан тушган таклифга рад жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш уни Саудия Арабистонига оғдириб олишга бўлган уринишларга аниқ жавоб қайтарди.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, португалиялик "Ал-Ҳилол"нинг молиявий шартлари ўта қулай бўлишига қарамай, унинг таклифини рад этган. Саудия Про лигаси клуби Фернандешга ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган шартнома таклиф қилди. Бироқ, ярим ҳимоячи якуний танловни амалга оширди - у фаолиятини Европа футболида давом эттирмоқчи ва яқин ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш ниятида эмас.

2024/2025 йилги мавсумда Бруну 57 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Юнайтед" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади ва Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор нархи 50 млн еврони ташкил қилади.

Киритилди: 12:41 03.06.2025. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!