Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"My5" телеканали Бош директори лавозимини тарк этди. Амирхон-чи?

"My5" телеканали Бош директори лавозимини тарк этди. Амирхон-чи?

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда "My5" телеканали Бош директори Қобилжон Аҳмедов телеканалдан кетгани, шунингдек, Амирхон Умаров ҳам бош продюсерлик лавозимидан айрилгани ҳақида турли хабарлар тарқалган, бу эса пандемия мавзусидаги "Очиқчасига гаплашамиз" ток шоуси билан боғланган эди.

Қобилжон Аҳмедов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бу масалага ойдинлик киритди.

"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланганим, шу муносабат билан зиммамга янги вазифалар юклатилгани боис, My5 телеканали Бош директори лавозимини тарк этдим. "Ёшлар" телерадиоканалидан меҳнат таътилига чиқдим.
Бироқ ҳар икки телеканалда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакили сифатида ўз фаолиятимни давом эттираман.
Нотўғри талқин бўлмаслиги учун — Амирхон ҳам My5 дан кетгани йўқ, "Марказий студия" бошловчиси сифатида ишлашда давом этади.
Ўзгаришлар хайрли бўлишини Яратгандан сўраб қоламан", деб ёзади у.
Киритилди: 18:59 08.08.2020. Ўқилди: 25166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!