Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мухолифат етакчиси: «Сурия Эрон амбициялари полигони ва жаҳондаги етакчи ёвузлик манбаи эди»

Мухолифат етакчиси: «Сурия Эрон амбициялари полигони ва жаҳондаги етакчи ёвузлик манбаи эди»

Бир пайтлар «Эрон амбициялари учун синов майдони» бўлган Сурия ҳозир «тозаланмоқда», деди Сурия мухолифати етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний Дамашқдаги Умавийлар масжидидан мамлакат фуқароларига қилган мурожаатида.

"Бу ғалаба, биродарларим, бутун ислом миллатининг ғалабаси бўлди. Бизнинг янги ғалабамиз, биродарларим, минтақа тарихида, хавф-хатарларга тўла тарихда янги даврни бошлаб берди. Сурия Эрон амбициялари учун синов майдони эди, Суриядан мазҳабпарастлик тарқалди, бу ерда коррупция авж олди, дунёнинг асосий ёвузлик манбаига айланди.

Аммо бугун Сурия Аллоҳ таолонинг раҳмати ва араб мужоҳидларининг саъй-ҳаракатлари билан тозаланмоқда”, — деди ал-Жулоний.

Киритилди: 23:30 09.12.2024. Ўқилди: 1881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!