Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Муваффақиятсиз қолган Starliner космик кемаси экипажсиз Ерга қайтди

Муваффақиятсиз қолган Starliner космик кемаси экипажсиз Ерга қайтди

АҚШнинг NASA космик агентлиги носозлик туфайли Халқаро космик станцияда тиқилиб қолган Boeing компаниясининг Starliner космик кемаси экипажсиз Ерга қайтди.

NASA баёнотида айтилишича, Starliner автопилотда Ерга қайтган. Кема бортида астронавтлар Батч Уилмор ва Суни Уилямс бўлган. У техник носозликлар туфайли июнь ойи бошидан бери коинотда кутмоқда.

Таъкидланишича, Халқаро космик станциядан ҳавога кўтарилган кема АҚШнинг Ню-Мексико штатидаги Wҳите Сандс космодромига қўнган.

Boeing компаниясининг коинотга юборилган Starliner кемаси муваффақиятсиз тугади
Boeing Starliner космик кемасини 5 июнь куни бортида икки NASA астронавти билан, икки марта учириш кечикишидан сўнг илк бор коинотга жўнатди.

Текширувларга қарамай, гелий оқиши муаммоси манбаси топилмади ва космик кеманинг Ерга қайтиши тўрт марта кечиктирилди.

NASA носоз кемада икки космонавтни Ерга қайтаришни ўта хавфли деб ҳисоблаб, астронавтлар 2025 йилнинг февралигача коинотда қолишини маълум қилди.

Шундай қилиб, бир ҳафта давом этиши керак бўлган синов парвози саккиз ойдан ортиқ давом этади.

Киритилди: 23:56 07.09.2024. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!